Футбол бўйича Эрон терма жамоаси Уэльс термаси устидан ғалаба қозонгач, 700 дан ортиқ маҳбус озод этилди

Эрон ҳукумати Қатардаги жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа Уэльс термаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг қамоқхонадаги 715 нафар маҳбусни озод қилди. Fars агентлигининг сешанба куни хабар беришича, бу қарор Ислом Республикаси суд ҳукумати раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсен-Ежейнинг буйруғи билан қабул қилинган.

Эрон суд ҳукумати раҳбари эронлик футболчиларнинг ғалабасини олқишлаб, уларнинг “жаҳон чемпионатидаги ғайратли муносабати Исломий Эрон халқига қувонч ва бахт бахш этгани, миллий бирлик руҳини намоён этганини таъкидлади".

25 ноябрь куни Эрон терма жамоаси биринчи даврада инглизларга 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин эса Уэльс терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу эронликларнинг жаҳон чемпионати ўйинларидаги иштироки тарихидаги учинчи ғалабаси бўлди. Эронликлар ҳеч қачон жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқа олмаган, аммо энди бунга яхши имконият бор.