МИБ 51 миллиондан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “Samvinpromtorg” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 51 миллион 61 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Samvinpromtorg” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.
Қарздор “Samvinpromtorg” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.
Шунингдек, мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочининг далолатномасига асосан қарздорга тегишли бўлган, масъулияти чекланган жамият ҳудудида жойлашган 4 дона ҳар бирининг ҳажми 15 тонна бўлган эмалланган махсус озуқавий идишлар хатланиб, Ўзбекистон Республиркаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси тушунтирилган ҳолда қарздор “Samvinpromtorg” масъулияти чекланган жамиятининг вакилига топширилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Samvinpromtorg” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Самарқанд туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 51 миллион 61 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.
Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд туман бўлими.