МИБ: Қидирув органлари томонидан қўшма рейдларда 3 087 та автотраспорт жарима майдончасига жойлаштирилган

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 66 385 та ижро ҳужжатлари бўйича 45 млрд. 068 млн. сўм ундирилган. Шундан, ИИБ ЖХХ ЙХХБ органлар  қарорлари асосида 54 098 та ижро ҳужжатлари бўйича 20 млрд. 275 млн. сўм ундирилиб ижро ҳужжатларини ижроси амалда таъминланган.

Қўшма рейдлар давомида ўтган даврда 3 087 та автотраспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган бўлса, шундан 2 880 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Мисол учун: 7 та маъмурий жаримаси учун қидирувда бўлган фуқаро К,М.нинг "HYUNDAI ELANTRA" русумли автоулови ҳам рейд тадбирида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.