Миграция агентлиги Санкт-Петербургда калтакланган мигрантлар бўйича баёнот берди
- 24.05.2023 09:32
- 221
- Хориж
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясига Марказий Осиёдан борган бир гуруҳ меҳнат мигрантлари полиция томонидан калтакланиб ҳибсга олинаётгани ҳақида хабарлар берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, 2023 йил 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган «Газпром» компаниясига қарашли «Лахта Центр» бизнес маркази қурилиш майдони атрофида норасмий тартибсиз озиқ-овқат бозори ташкил қилинган ва у жойдан овқат сотиб олган бир неча киши полиция томонидан ҳибсга олинган.
Видеотасвирларда куч ишлатилиб ҳибсга олинган киши Ўзбекистон фуқароси эмас ва ушбу ҳолатда бошқа фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган, дейилади агентлик хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ишончни оширади
- 05/10, 09:47
- Сиёсат