Мигрантларга Россиядан чиқмасдан патентни қайта расмийлаштиришга рухсат берилади
- 18.04.2020 10:30
- 109
- Хориж
Россия Федерациясида патент асосида ишлайдиган визасиз мамлакатлардан келган чет элликлар мамлакатдан чиқиб кетмасдан, уни узайтиришлари мумкин.
Янги тартиб Давлат Думаси томонидан соғлиқни сақлаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган қонун лойиҳаси билан тартибга солинади.
Эндиликда меҳнат мигрантлари бир ойдан ўн икки ойгача бўлган муддат учун патент олиш ва уни мамлакатдан чиқмасдан қайта расмийлаштириш имкониятига эга бўлишди.
"Яъни, меҳнат мигранти Россия Федерациясида икки йил давомида кетмасдан ишлаши мумкин", деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 26 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!