Микротўлқинли печда овқат иситиш зарарлими?

Микротўлқинли печлар кўплаб уйларнинг ажралмас қисмига айланган, бироқ баъзилар уларнинг хавфсизлигидан хавотирда.

АҚШдаги Кливленд клиникаси диетологи Пейж Уэлш озиқ-овқат ва ичимликларни иситиш учун микротўлқинлардан фойдаланиш соғлиқ учун зарарли бўлиш-бўлмаслиги ҳақида тушунча берди.

Микротўлқинли нурланишдан овқатни иситиш учун фойдаланилса-да, бу ионлаштирилмаган нурланиш эканлигини унутмаслик керак. Бундай турдаги нурланишлар, масалан, уяли телефонлар, телевизорлар ва лампочкаларда ҳам учрайди.

Мутахассиснинг тушунтиришича, рентген нурларида қўлланиладиган юқори дозаларда ионланган нурлар ҳужайраларга зарар етказиши мумкин, аммо микротўлқинлардан келиб чиқадиган ионлаштирилмаган нурланиш молекуляр тузилмани ўзгартирмайди ва соғлиқ учун хавф туғдирмайди.

Шуни ёдда тутиш лозимки, агар микротўлқинли печлар шикастланган, масалан, ички қатламида ҳосил бўлган ёриқлар ёки бўёқлар қоплови қирилган бўлса, зарарли бўлиши мумкин.