"Минг бир кеча" эртагидаги шаҳарга саёҳат" — Испаниянинг "Hola" онлайн нашрида Самарқанд ҳақида мақола эълон қилинди
"Ўзбекистоннинг энг унутилмас шаҳарларидан бири – Самарқанд Буюк ипак йўлининг барча ғояларини ўзига сингдирган ва ўзининг маҳобатли биноларида минглаб афсоналарни жамлаган", – деб ёзган муаллиф.
"Минг бир кеча" эртагидаги шаҳарнинг барча сеҳрини ўзига сингдиргандек кўринган Ўзбекистоннинг иккинчи метрополь шаҳри — Самарқанд номи каби эсда қоларли сўзлар жуда кам. Самарқанд қадимда Шарқ ва Ғарбни абадий боғловчи савдо йўли бўлган Ипак йўлининг юраги эди. Ушбу инновацион йўналиш нафақат экзотик товарлар, балки ғоялар ва маданият алмашинувига ҳам хизмат қилди.
"Бугун, орадан асрлар ўтиб, Самарқанд бўйлаб сайр қилиш тарихга қайтиш имконини беради. Карвонлар қандай ҳаракатланаётгани ҳис қиламиз, энг яхши матоларнинг нафислиги, қимматбаҳо металларнинг ялтираши, дарахтлар ва шарқона зираворларнинг хушбўй ҳидлари эса тасаввурингизни янада оширади. Ушбу афсонавий кентнинг маҳобатли масжидлари, мақбаралари ва миноралари сизни бир неча аср ортга қайтаради, тарих билан юзлаштиради", – дейди испан журналисти.
Қайд этилишича, 2700 йиллик тарих бу ноёб шаҳарнинг буюклигидан далолат беради. Самарқанд буюк Амир Темур салтанатининг маркази ҳамдир.
"Айниқса, 15-17 асрларда қурилган учта қадимий мадрасадан ташкил топган – Регистон майдони жуда ҳайратланарли. Бу маҳобатли бинолар бир-бири билан рақобатлашиб, ўз устунлигини исботлашга уринаётгандек гўё", – деб ёзган Ноэлия Феррейро.
Ушбу мақола Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Испания ОАВ вакиллари учун мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган пресс-тур иштирокчиси, журналист Ноэлия Феррейро томонидан ёзилган, дея хабар беради «Дунё» АА.