Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мисрдаги сув тошқинидан сўнг чаёнлар ҳужуми тўхтамаяпти

Ўтган ҳафта якунида Нил дарёси яқинидаги Асуан вилоятида ҳашаротлар ёпирилганди. Жумладан 500 га яқин маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар чаён чаққанидан шикоят қилган.

Ҳозирга келиб Асуанда камида тўрт киши ҳалок бўлди. Зараркунандалар кириб келишининг сабаби ёмон об-ҳаво экани айтилган. Кучли жала ва дўл ёғишидан кейин чаёнлар шаҳар кўчаларига судралиб чиқа бошлаган.

Вилоят аҳолиси ва сайёҳлар уйларини тарк этмаслик, сердарахт жойлардан узоқроқ бўлишга чақирилмоқда.

Миср «семиздум чаён»ларнинг ватани ҳисобланади. Уларнинг заҳари жуда хавфли бўлиб, одамни бир соатдан камроқ вақт ичида одамни ўлдириши мумкин.