“Мобил методик гуруҳлар”га жалб қилинган ўқитувчиларнинг имтиҳонлари шаффоф ўтгани айтилмоқда. Бироқ...
Телеграм каналимизда "Қачонгача ўзимизни алдаймиз?" сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақола бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Таъкидланишича, “мобил методик гуруҳлар”га жалб қилинган ўқитувчилар учун имтиҳонлар вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида бир вақтнинг ўзида икки навбатда ташкил этилиб, саволларнинг барчаси мактаб дарсликлари асосида тузилган.
Имтиҳонларда 8046 нафар мутахассис ва иккинчи тоифали ўқитувчилар иштирок этиб, уларнинг 7455 нафари яхши натижа кўрсатган.
Шунингдек, синов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида кузатув камералари орқали вилоят халқ таълими бошқармаси, туман халқ таълими бўлимларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эфирга узатилган ва ўтган вақт мобайнида мобил гуруҳ тингловчилари имтиҳонларида пул йиғилганлиги ҳақида бирорта ҳам мурожаат бўлмаган”.
Муносабатда мақолада тилга олинган назорат саволларининг тарқалиб кетиши билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берилмаган.