«Морро Касл» ҳалокати
Денгизларда инсон омили туфайли ҳам фожиалар рўй бериб туради. 1934 йилда, яъни «Титаник» воқеасидан 22 йил ўтиб, йўловчи пороход билан худди шундай фалокат содир бўлди. 1934 йил 8 сентябрь кечаси эфирда уч марта ҳалокат сигнали тарқалди. Радист кема номини айтиб, координаторларини маълум қилди. Кейин алоқа узилди.
«Титаник» ҳалокатидан кейин кемасозлик сабоқ чиқариб янги кемаларни максимал хавфсиз қурилишини таъминлади. Масалан, шундай интилиш натижасида «Морро Касл» кемаси ёнғинга қарши энг ишончли ускуналар билан жиҳозланди. Шунга қарамай кемада ёнғин содир бўлганда негадир бошланган оловни ўчириш имкони бўлмаган.
Эртаси куни Асбери-Парк курорт шаҳри қирғоғига иккита жасад оқиб келди. Маълум бўлишича, улардан бири - матрос орқасидан иккита ўқ еган, иккинчиси - зобит чўкиб ўлган. Унинг чўнтагидан тўппонча топилган, унга иккита ўқ етишмаган. Йўловчиларнинг рўйхати тузилгач 108 экипаж аъзосидан атиги 6 киши, 318 йўловчидан 134 нафари ҳалок бўлгани аниқланган.
Бир неча кундан кейин суғурта агентлари миллионер хоним К.Мариссонинг 2,5 миллион долларга суғурта қилинган қимматбаҳо буюмларини излаш учун кема бортига тушишган, унинг каютаси очиқ, сейф бўм-бўш эди. Миллионер хоним кўпчилик йўловчилар сингари чўкмаган, балки ўлдирилган. Ўз тўшагида ёниб кетган.
АҚШ федерал разведка бюроси фожиа жиноят натижаси эканлигини тасдиқлади: команда аъзоларидан кимдир миллионер хонимнинг хонасига кирган, уни қимматбаҳо буюмларини кўздан кечираётганини кўриб, ўлдирган. Капитан буни билиб қолган, қотилни чақириб, қимматбаҳо буюмларни қайтаришни талаб қилган, акс ҳолда портга боргач, уни ўлим жазоси кутишини айтган. Аммо қотил капитанни ҳам аямаган, ўлдириб сувга улоқтирган. Жиноят изини яшириш учун кемага ўт қўйган.
Тирик қолган экипаж аъзолари – гумон қилинган капитан ёрдамчиси, борт инженери тергов қилинган, бироқ уларни жиноятга дахлдорлиги исботини топмаган. Шу тариқа юздан зиёд инсонни ҳаётдан олиб кетган фожиа сирлигича қолган.
Рус тилидан Т.Шомуродов таржимаси.