Москвага жанговор ўқ олиб кетмоқчи бўлган фуқаро тўхтатилди
- 17.04.2019 09:45
- 62
- Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари жанговар ўқнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўз вақтида чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
«Тошкент-Москва» йўналиши бўйлаб учиб кетаётган фуқаро К.М. нинг багажи сканер воситасида текширувдан ўтказилганда унинг ичидаги кичик, деярли кўз илғамайдиган буюм ходимлар диққатини тортди. Сўнгра багаж холислар иштирокида текширилганда унинг ичидан бир дона 7.62 мм ли жанговар ўқ борлиги аниқланди.
Фуқаронинг сўзларига қараганда, ушбу ўқни у эсдалик сифатида олиб кетмоқчи бўлган экан. Аммо, қонунчиликда бу каби ҳаракатлар тақиқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
божхона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг муҳим 20 га яқин хизмат тури бир жойда
- 7 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- 19/04, 16:06
- Маслаҳат