Муаммо судда қонуний ечим топади
- 17.03.2021 17:33
- 137
- Самарқанд
“Zarnews.uz” сайтида 2021 йил 16 март куни “Ҳоким қарори асосида қурилган уй ноқонуний бўлса, қонунийси қандай бўлади?” мақоласи чоп этилди.
Мазкур мақола шу куни вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими томонидан вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Норовга ўрганиш ва маълумот тайёрлаш учун юборилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ва вилоят суди томонидан ўтказилган ўрганишдан сўнг, мақола муаллифини вилоят судига таклиф қилиш ва ҳужжатларга биргаликда ҳуқуқий баҳо беришга келишилди.
Мақола муаллифи Абдуғани Қурбонов боғланиб, вилоят судига таклиф этилди. Бугунги кунда мазкур мақола бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.