Муҳожирлар ўртасидаги можаро отишма билан якунланди
- 26.11.2022 15:04
- 27
- Хориж
Сербия ва Венгрия чегарасида муҳожирлар ўртасидаги тўқнашувдан кейин бир киши жароҳатланган, бир неча киши ҳибсга олинган.
Хоргоша аҳолисининг яқин атрофда отишма бўлгани ҳақидаги қўнғироқларидан сўнг полиция воқеа жойига етиб келган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у ерда бир гуруҳ эркак, жумладан, ўқдан жароҳат олган йигирма ёшли йигитни топган.
Ҳодиса сўнгги ойларда Болқон орқали Ғарбий Европага киришга уринаётган ноқонуний муҳожирлар сонининг сезиларли ортиши фонида юз берди. Уларнинг аксарияти Афғонистон ва Сурия фуқароларидир. Кейин ноқонуний муҳожирлар ЕИга аъзо мамлакатлар - Венгрия ва Хорватияга киришга ҳаракат қилишмоқда.
Сербия-Венгрия чегарасида юзлаб қочқинлар лагерь қуришган. Муҳожирлар доимий равишда бу ерда ўрнатилган сим тўсиқдан ўтишга ҳаракат қилмоқда ва Венгрия полицияси билан тўқнашмоқда.
Сербия полицияси 600 га яқин ноқонуний муҳожир бўлган ҳудудни «тозалаган»ини маълум қилди.