Мурси аёлларининг лаб дисклари: фожиали ўтмиш анъанаси тарихи
Шубҳасиз, сиз телевизорда ёки ижтимоий тармоқда африкалик қизларнинг лабларида ғалати доиралар “тақиб қўйилган”лавҳаларни кўргансиз.
Одамлар кўпинча бу ҳақда “...африкаликлар одатда тамтароқли, дабдадали нарсаларни яхши кўришади” деган гапларни айтишади. Аммо ҳар қандай дабдабанинг ҳам ўз тарихи бор.
Эфиопиянинг Мурси қабиласи орасида бундай пластина ўрнатилган аёлларнинг бошидаги сочиҳам қириб ташланади. Шубҳасиз, бу юмушларнинг иккаласи ҳам аёлларни хунук қилиб қўяди. Тананинг бу тарзда ороланиши, шубҳасиз, эгаси ҳаётини мураккаблаштиради, бундай кўринишни ҳатто эстетик жиҳатдан қимматли деб айта олмайсиз.
Хўш, Мурси қабиласи ва уларнинг қўшниларида гўзаллик нотўғри талқин қилинадими?
Асло, йўқ. Бундай йўл тутилишининг сабаблари ўтган асрлардан келиб чиққан ва улар жуда жиддий.
Ўша вақтларда қабила бошлиқлари ташқи кўриниши ва жисмоний хусусиятлари юқори баҳоланган эфиоп аёлларини араб қул савдогарларидан ҳимоя қилиб, ана шундай чора кўра бошлаган. Маҳаллий зодагонлар Эфиопия қабилаларига бостириб кириб, Ўрта Шарқ ва Европага сотиб юбориш учун қимматбаҳо инсон “товар”ларини қўлга киритган. Қизиғи, улар кўпинча ўз қабиладошлари томонидан қулликка сотилган.
Доиралар ўрнатиш ва соч олдириш орқали аёлларни кўримсиз қилиб қўйиш Эфиопия қабилалари аёлларини қул савдогарларидан ҳимоя қиларди. Шу тарзда улар "ликвидсиз товарлар"га айланган.
Қулфурушликкача бўлган даврдан анча олдин, яъни милоддан аввалги 6 минг йил аввал яратилган шунга ўхшаш безаклар нафақат Эфиопияда, балки Суданда ҳам топилган. Баъзи қабилаларда буҳалқалар ҳатто юқори ижтимоий мавқенинг белгиси ҳисобланган.
Қул савдоси даври тугаши билан вақтинчалик унутилган бу анъана интернет даврида яна эсланди.Эндиликда бу анъанани фақат Эфиопиянинг энг ёпиқ минтақаларидан биридаги икки дарё оралиғидаги тоғлар билан ўралган жойда яшайдиган Мурси қабиласи давом эттириб келмоқда.
Сайёҳлар бу ерга келиб, маҳаллий аҳоли билан суратга тушишни яхши кўришади. Албатта, мурси халқи бу экскурсияларда яхши пул ишлаб олади - бу уларнинг асосий даромад манбаи бўлиши мумкин.
Ҳозирда 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган бўйи етганбўлажак келинлар саналадиган маҳаллий қизларлабларига бу дискларни ўрнатадилар. Гарчи кўпчилик бу анъана нима билан боғлиқлигини эсламаса-да, улар бир-бирлари билан рақобатлашиб келишади.
Эфиопиялик Атая Элигидагне лабига 59,6 сантиметр ўлчамдаги диск ўрнатган аёл сифатида қайд этилди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.