“Муваффақият - ярамас ўқитувчидир. У одамларни ўзига ром қилади": Миллиардер Билл Гейтс муваффақият сари тўрт маслаҳатини эълон қилди

Microsoft технология компанияси асосчиси, америкалик миллиардер Билл Гейтс одамларга ҳаётда шахсий муваффақиятга эришиш имконини берувчи тўртта маслаҳатини тақдим этди.

Биринчиси. “Бу дунёда ўзингизни ҳеч ким билан солиштирманг. Агар шундай қилаётган бўлсангиз, ўзингизни ҳақорат қилаётган бўласиз”. Ишбилармон ўзини бошқалар билан солиштириши кейинги ривожи учун тузоқдир. Бу ўз-ўзидан шубҳа ва кераксиз ташвишга олиб келади, деб ҳисоблайди миллиардер.

Гейтснинг иккинчи маслаҳати - хатоларни қадрлаш ва улардан сабоқ чиқариш. "Муваффақиятни нишонлаш ёқимли, аммо муваффақиятсизликдан сабоқ олиш муҳимроқдир", дейди тадбиркор.

Миллиардернинг фикрича, муваффақият кўпинча “ҳаммаси ёки ҳеч нарса” сифатида қабул қилинади. Ушбу талқин муваффақиятсизлик қўрқувини келтириб чиқаради ва ишларида тажриба ўтказишга тўсқинлик қилади.

Гейтс, шунингдек, инсонга ўз ҳаёти учун, жумладан шахсий молиявий мустақиллик масалаларида масъулиятни ўз зиммасига олишни тавсия қилади. “Агар сиз камбағал туғилган бўлсангиз, бу сизнинг айбингиз эмас. Аммо камбағал бўлиб ўлсангиз, бу сизнинг айбингиз, - дейди у.

Иқтисодий қийинчилик ёки болаликдаги қашшоқлик - одамлар онгли равишда қиладиган танлов эмас. Бироқ, инсон ҳаётининг траекториясига қашшоқлик доирасидан чиқиб кетиш учун келажакда қабул қилинган қарорлар сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин, дея ишонади Гейтс.

Тўртинчи маслаҳат - муваффақият даврида ҳаволаниш, ўзига қаттиқ ишониш билан курашиш. “Муваффақият - ярамас ўқитувчидир. У одамларни "ютқазишим мумкин эмас" деб ўйлашга мажбур қилган ҳолда ўзига ром қилади.

Тадбиркорнинг хулосасига кўра, бу туйғу хотиржамликка бошлаб, янги синов ва равнаққа тўсқинлик қилади. Бунга қарши курашиш учун эса инсон янги ғояларни рағбатлантириши ва таваккалчиликдан қўрқмаслиги керак.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.