Мянмада ер кўчиши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди

Мянманинг нефть қазиб олиш ҳудудида юзага келган ер кўчиши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Маҳаллий ўт ўчириш хизмати бошқармаси берган маълумотга кўра, ер кўчиши 2 июль куни эрталаб Качин штати Хпакан қишлоғида рўй берган. Ер кўчишига кучли ёғингарчилик сабаб бўлгани айтилмоқда. Айни вақтгача воқеа жойида 50 кишининг танаси топилган.