Набира 78 яшар бувисига жароҳат етказди

Қашқадарёда 78 яшар бувисига темир бўлаги билан жароҳат етказган набира қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли А.Н. Аммоғон қишлоғида яшовчи бувиси, нафақахўр, 78 ёшли М.А.нинг уйида жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида набира бувисининг бошига темир бўлаги билан уриб, жароҳат етказган.
Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Н. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.