Нарпайда газ плита ичида “опий” сақлаб келган шахс аниқланди
- 09.11.2020 12:30
- 197
- Жиноят ва жазо
Олинган тезкор маълумотга асосан Нарпай тумани ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида Оқтош шаҳри О.Абдираҳимов МФЙда яшовчи Т.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилган.
Текширув давомида ушбу шахс яшаш хонадонининг меҳмонхонасидаги шкаф тортмасида қуруқ ҳолдаги кўкнори гиёҳвандлик воситаси ҳамда ошхонасининг газ печи ичидан целлофан пакетга солиб қадоқланган опий гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!