Нарпайда яна 4 та давлат мактабгача таълим муассасаси очилди

Нарпай туманида инвестиция дастури асосида Саловат маҳалласида 1-сон, Алишер Навоий маҳалласида 13-сон, Мустақиллик маҳалласида 65-сон ҳамда Янгиариқ маҳалласида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида 12-сон ММТ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

  - Туманимизда фойдаланишга топширилган мазкур боғчаларда 380 нафар болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилди. Тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири в.б. Абдувоҳид Раззоқов.