Нега Ислом Каримов мақбара-мажмуасида суратга тушиш мумкин эмас?
- 05.07.2021 14:37
- 852
- Самарқанд
Кеча водийдан келган меҳмонлар билан бирга Самарқанддаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдик.
Ислом Каримов мақбара мажмуасини зиёрат қилаётганимизда шу ерда бўлган Миллий гвардия ходими ҳудудда суратга тушиш мумкин эмас, деди.
Нега? Бу ер стратегик объектми? Амир Темур мақбарасида, Имом Бухорий мажуасида Шоҳи Зинда-ю, Регистон майдонида мумкин-у бу ерда мумкин эмасми?
Нега унда юқори мартабали меҳмонлар келиб зиёрат қилганда суратга, видеога олиб намойиш этишга рухсат берилади-ю оддий аҳолига йўқ?
Умуман, зиёратгоҳда суратга тушишни тақиқлашда диний нуқтаи назардан ёки қонунан бирор бир асос ёки мантиқ борми?
Туризмни ривожлантириш ҳақида гап кетганда шунақа “мумкин эмас”, “тақиқланади” деган қоидаларни ҳам бир ўйлаб кўриш керакдир...
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа