Nokia Россияни тарк этди

Финляндиянинг Nokia телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси Россия бозоридан чиқишини эълон қилди.

“Босқиннинг дастлабки кунлариданоқ Nokia Россия бозорида қолиши мумкин эмаслиги аён бўлган эди”, — дейилади компания баёнотида.

Nokia бу қарор унинг позициясига глобал миқёсда таъсир қилмаслигини айтди – Россия компания бозорининг атиги 2 фоизини ташкил қилади.

Компания ўз ходимларига ғамхўрлик қилишни ваъда қилмоқда, шунингдек, "гуманитар сабабларга кўра" ўз жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Nokia корпорацияси мобил, стационар, кенг полосали ва IP-тармоқлари учун Финляндиянинг транснационал телекоммуникация ускуналари компаниясидир. Бош қароргоҳи Финляндиянинг Эспоо шаҳрида жойлашган. Бутун дунё бўйлаб 6,4 миллиард истеъмолчига хизмат кўрсатади.

Nokia билан бирга Интернет-провайдер ва уяли алоқа операторлари учун ускуналарнинг асосий етказиб берувчиси бўлган Ericsson ҳам кеча Россиядан чиқишини эълон қилди.