“Ноль – энг кичик сон” деган гапга эътироз билдирган 4 ёшли болакай ҳақида биласизми?

1997 йил Буюк Британиянинг Шимолий Уэльс ҳудудида Камерон исмли болакай дунёга келди.

4 ёшида манфий сонларни унутиб қолдиргани учун ўқитувчисига танбеҳ бериб, унинг “Ноль – энг кичик сон” деган гапига эътироз билдирган болакай бугун замонамизнинг энг кучли математика билимдонларидан бири ҳисобланади.

Камерон 11 ёшида Буюк Британиядаги университетда математика бўйича илмий даража олиб, математикага ихтисослашган мактабда биратўла иккита битирув имтиҳонини топширишга улгурган.

Ундаги туғма Аспергер (руҳий ривожланиш билан боғлиқ бузилишлар) касаллиги тўлиқ билим олишига бироз халал берса-да, Камерон ноёб математик қобилияти билан жаҳонни ҳайратга солишдан чарчамаяпти.