Норвегияда даниялик одам йўловчиларга камондан ўқ узди, қурбонлар бор

Беш киши Норвегиянинг Кунгсберг шаҳрида номаълум жиноятчи ҳужуми қурбонига айланди, икки киши яраланди. Кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган қотил 37 ёшли даниялик фуқаро бўлиб чиқди.

Кеча, 13 октябрь кечки 6 ларда камон ва ўқлар билан қуролланган бир киши ўтаётганларни ўққа тута бошлади.

"Полиция маълумотига кўра, ўқ узган ёлғиз ҳаракат қилган. Бундай ҳолатларда теракт версиясини истисно қилиб бўлмайди. Лекин бу ҳақида гапириш ҳали эрта, полиция тергов олиб бормоқда. Солбергдан келаётган хабарлар даҳшатли…», деди Норвегия Бош вазири Ерна Солберг.

Конгбсрег - 30 минг аҳолига эга шаҳар. Расмийлар маълумотига кўра, ўқ отувчи қурбонларини бир неча жойларда, жумладан супермаркетда мўлжалга олган. ОАВ жиноятчи ёнида бошқа қурол ҳам борлиги ҳақида маълум қилди.