Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод даштларига саноат кириб бормоқда

Ҳудудда энди чангюткич, кир ювиш машинаси ва музлаткич тайёрлаш йўлга қўйилади. Бугунги кунда хориж бозорларига қурилиш материаллари, шу билан бирга радиаторлар ҳам чиқарилмоқда.

Нуробод туманидаги "Press Plast Invest" масъулияти чекланган жамиятида маиший техника (чангютгич) ишлаб чиқариш бўйича қиймати 4 694 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

"Tesco Plus" масъулияти чекланган жамияти кир ювиш машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Қиймати 7 122 миллион сўмлик лойиҳа доирасида 22 та иш ўрни яратилади.

"TESPACK" масъулияти чекланган жамияти 53 200 миллион сўм маблағ асосида музлатгич ишлаб чиқаришни ташкил этади. Лойиҳа 140 кишини иш билан таъминлаши режалаштирилмоқда.

Умуман, туманда жорий йилда электротехника саноати йўналишида 5 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу йўналишда 277 та иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, туманда саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида 7 та лойиҳа амалга оширилади. Шу орқали 400 га яқин кишининг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида хориж бозорларига чиқарилаётган маҳсулотларда саноат маҳсулотлари улуши ҳам ортиб бормоқда. Қайд этилишича, туманда жорий йил учун 6 миллион 107 минг долларлик экспорт режаси ўрнатилган. Хусусан, "MIRANKUL CONSTRUCTION MATERIALS LTD" масъулияти чекланган жамияти томонидан 5 миллион долларлик қурилиш соҳасида ишлатиладиган металл конструкциялар хорижлик ҳамкорларга етказиб берилади.

"FOX PIPES INNOVATION" масъулияти чекланган жамияти 100 минг долларлик ПВХ қувурлари ҳамда фитинглар, "OIL EXTRACTION" қўшма корхонаси 100 минг долларлик пластик таралар, "TESPACK INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти 100 минг долларлик радиаторлар, "SOGDA GRANIT STONES" масъулияти чекланган жамияти 227 минг долларлик қурилиш материаллари, "GAMMA WINDOW SESTEM" масъулияти чекланган жамияти 200 минг долларлик пластик эшик ва дераза ромлари экспорт қилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, "PISKENT MEVA" масъулияти чекланган жамияти 100 минг долларлик, "MAROQAND EXSPORT IMPORT GROOUP" масъулияти чекланган жамияти 280 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет эл бозорларига чиқаради.

Январь-февраль ойларида 231 минг долларлик ПВХ қувурлари, фитинглар, пластик таралар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.