"Нуробод нефтбазаси"дан асоссиз бўшатилган ҳайдовчи вазифасига қайта тикланди
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг Паст Дарғом туман бўлими давлат ижрочиси Нажмиддин Юсупов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг жорий йил 2 майдаги даъвогар Х.Э.ни жавобгар “Нуробод нефтбазаси” унитар корхонасига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатларига киришилиб, корхона мансабдор шахсларига Х.Э.ни дарҳол ишга тиклаш мажбурияти юклатилган.
Ўз навбатида мансабдор ижро ҳужжатининг талабини бажармаган тақдирда маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилган.
Шундан кейин Х.Э. тегишли буйруқ асосида "Нуробод нефтбазаси" унитар корхонаси ҳайдовчиси вазифасига ишга тикланган.
Яъни, суд қарори ижроси этилиб, ходимнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.