Нуробод туманида болаларга 5 ўринли эмас, 31 ўринли тиббий хизмат кўрсатувчи бўлимлар фаолият юритмоқда
Жорий йилнинг 11 октябрь куни @sizdantelegram каналида “Бутун бошли туманда болалар даволанадиган бўлим йўқ” (Нуробод тумани назарда тутилмоқда) номли мақола эълон қилинди.
Мақолада Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими тўғрисида асоссиз маълумотлар баён этилган.
“...Тумандаги ягона тиббий муассасада педиатрия бўлими ноқонуний равишда қисқартириб юборилган. Муассасада болалар учун атиги 5 та койка ажратилган. Лекин 20 дан зиёд бемор бола ётқизилади. Вилоят марказига боришга имконсиз аҳоли бир ҳафта, ўн кунлаб жой бўшашини кутади. Раҳбариятга қилинган мурожаатлар самарасиз кетмоқда. Президент ҳокимлар ижтимоий соҳа билан шуғуллансин, дейди. Лекин ҳокимларнинг бу масала билан иши йўқ”, дейилади мақолада.
Юқорида кўрсатилган мурожаат бўйича жойига бориб ўрганилганда, асл ҳолат умуман бошқа эканлиги аён бўлди.
Яъни, Ўзбекистон Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2015 йилга макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 апрелдаги «Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида» қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида ўринлар сони режасининг бажарилиш кўрсаткичларига асосан қисқартирилган.
Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмасида 20 ўринли болалар бўлими, болаларга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида 6 ўрин, Нуробод Жанубий кон бошқармасининг 4- тиббий санитария қисмида 5 ўринли, туманда жами 31 ўринли болалар бўлимлари фаолият юритмоқда.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.