Нуробод туманига янги тайинланган ҳоким ҳақида нималар маълум?

Маълумотларга кўра, Бердиқулов Сирожиддин Валиқулович 1979 йилда Жомбой туманида туғилган.

2000 йилда Тошкент молия институтини, 2003 йилда ушбу институтнинг магистратура йўналишида ўқиб, тамомлаган. 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат “Пахтабанк”нинг Самарқанд вилояти бошқармасида мутахассисликдан бошлаган.

Кейинчалик Молия вазирлиги агросаноат мажмуини молиявий тартибга солиш бош бошқармаси бўлим иқтисодчиси, сўнгра бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда иқтисодий таҳлил қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги молияси жамлама бўлими бош иқтисодчиси бўлган.

2010 йилда вазирликнинг нархни шакллантириш жамлама бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари, икки йил ўтиб, мазкур бошқарманинг товар бозорларида нархларни таҳлил қилиш ва мониторинг бўлими бошлиғи, сўнгра бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилда Давлат ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари, 2019 йилдан шу пайтгача Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.