Нурободда 28800 дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
Бугун, 10 декабрь куни Нуробод тумани Меҳнаткаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ташкил қилинган назорат тўсиқ постида Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 3-отряди ҳамда Нуробод тумани ИИБ ходимлари томонидан “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Н.Ў. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинанинг юкхонаси текширилганида, ушбу шахс 48 блок, 480 қути 28800 дона “Трения” пиротехника воситаларини ноқонуний равишда олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.