Нурободда алимент тўламаган беш нафар ота 15 суткага қамалди

Нуробод туманида яшовчи Р.Х. ва Б.Ш. ҳамда И.А.лар 3 нафар, А.А. ва Д.Б.лар эса 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун тўланиши лозим бўлган алимент пулини ўз вақтида тўламагани учун 15 суткага қамалди.

Ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан бирга маъмурий қамоқда сақланган ҳар бир куни учун давлатга энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизидан тўлаб борадиган бўлди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.