Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нью-Мексико штатидаги мактабда содир бўлган отишмада ўқувчи ҳалок бўлди

Нью-Мексико штатидаги Альбукерке шаҳридаги ўрта мактабда содир бўлган отишма натижасида бир ўқувчи ўлдирилди, деди маҳаллий полиция бошлиғи ўринбосари Кайл Хартсок матбуот анжуманида.

"Бизга Альбукерке марказидаги Вашингтон мактабидан отишма юзасидан қўнғироқ қилишди. Тез орада икки бола ўртасида можаро туфайли отишма содир бўлганини аниқладик. Улардан бири иккинчисини отган. Отган бола ҳибсга олинган, ҳозир тергов қилинмоқда. Афсуски, улардан бири, 13 ёшли ўқувчи вафот этди”, деди Хартсок.

Полиция отишмага нима сабаб бўлгани ва ўсмир қуролни қаердан олганини аниқламоқда.