Ўзбекистоннинг ардоқли шоири Азим Суюн оламдан ўтди

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълумот ўрнида: Азим Суюн 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилояти Нурота тизма тоғлари этагига жойлашган Қудуқча қишлоғида туғилган. Накурт қишлоғида Суюн бобоси тарбиясида ўсиб улғайди. Унинг отаси Олим саводхон бўлганига қарамай, «қулоқ»нинғ ўғли бўлгани учун қўлига чўпонлик таёғини олишга мажбур бўлган. Журналистика факультетини битирган. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Халқ сўзи», «Ўзбекистон овози» газеталарида, «Гулистон»  журналида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ноиби ва Жаҳон Маданият ва санъат академияси аъзоси эди.

Шу пайтгача ўзбек тилида нашр этилган тўпламлари:

  1. «Менинг осмоним» - 1978.
  2. «Зарб» - 1979.
  3. «Замин тақдири» - 1981.
  4. «Хаёлот» - 1984.
  5. «Зиё йўли» - 1986.
  6. «Жазо» - 1987.
  7. «Олис тонглар» - 1989.
  8. «Куйганим - суйганим» - 1994.
  9. «Қора кўзинг сенинг» - 1994.
  10. «Сарбадорлар» - 1994.