"Обуна бўлсангу газетани олмасанг, алам қилар экан"

Паст Дарғом туманидаги Гўзалкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Дилмурод Аловхонов таҳририятимизга шу масалада қўнғироқ қилди.

– 2019 йил учун "Ўзбекистон почтаси" корхонасининг туман бўлими орқали "Халқ сўзи", "Зарафшон", "Улуғбек ворислари", "Паст Дарғом ҳақиқати" каби газеталарга обуна бўлган эдик, – дейди Д.Аловхонов. – Аммо бу газеталарни вақтида ололмаяпмиз. Январь ойида уч марта келтиришди. Ундаям уч-тўртта сонларини тахлам ҳолида. Масалан, январь ойида "Зарафшон"нинг 13 та сони чоп этилган. Биз газетанинг саккизта сонини олдик, холос. Мана, бугун 11 февраль. Ҳалигача февралда чиққан газеталарни олганимиз йўқ.

Энди айтинг. Аҳвол шундай бўлгач, обуна бўлиб нима наф кўрамиз? Газета тарқатувчиларнинг масъулиятини оширишнинг бирор чораси борми?