“Одеколон” вабо касаллигининг олдини олиш воситаси сифатида кашф қилинган
* Инсоният тарихида энг қудратли ва шафқатсизлиги билан ном қозонган қароқчи Чжэн хоним XVIII асрда яшаб ўтган. Унинг турмуш ўртоғи, қароқчилар сардори бўлган хотинини қаттиқ севганидан унга ўз флотилиясининг тенг ярмини совға қилган. Шафқатсиз Чжэн хоним эса ўзига қарашли кемалар сонини 1800 тага етказган. У қўли остидаги қароқчилар қўшини билан иккиланмай кичик–кичик шаҳарларга ҳам ҳужум қилишга жазм этган.
* Бир вақтлар Хитойда «Nushu» ёзуви кашф қилинган. Ундан эса фақат аёллар фойдаланишган экан.
* Саудия Арабистонида аҳоли ўз таомномасига мускат ёнғоғини қўшиши тақиқланган. Чунки уни кўп истеъмол қилиш йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши (галлюцинация)ни келтириб чиқаради.
* Буюк Британиялик аёл Энн Джонс «Гарри Поттер ва ўлим совғалари» романини 47 дақиқада ўқиб тугатиб, тез ўқиш бўйича рекорд (1 дақиқада - 4253 сўз) қўйди. Энн тез ўқиш бўйича олти марта жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
* Илк “Одеколон” вабо касаллигининг олдини олиш воситаси сифатида кашф этилган.
* Жаҳондаги энг қиммат қоғоз парчаси аукционда 45 минг долларга сотилган. Бу «Титаник» кемасининг 3-тоифадаги йўловчилар учун чоп этилган озиқ-овқат менюси эди.
* Хитой пойтахти Пекин шаҳрида кўчалардаги тирбандликлардан олиб чиқиш хизмати ташкил этилган. 60 АҚШ доллари эвазига мижоз мотоциклда олиб чиқилади ва унинг машинаси белгиланган жойга етказиб берилади.
* Жаҳондаги энг қиммат пишлоқ - «Пуле»нинг 1 килограми 1300 АҚШ доллари туради. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, ушбу пишлоқ эшак сути аралашгани сабаб баҳоси жуда қиммат экан.
* Банан пусти тананинг кўкарган жойига 10-30 дақиқа қўйиб турилса, ноқулайликдан қутилиш мумкин.
* Отларнинг хотираси жуда кучли бўлади. Чунки улар ўзини хафа қилганларни бир умр ёдидан чиқармас экан.
* Австралиянинг улкан ёмғир чувалчанглари узунлиги 3 метрдан ошади.
* Италиянинг Рим шаҳрига ташриф буюрган сайёҳлар томонидан Треви фаввораси тубидан ҳар йили 1,1 миллион АҚШ долларига тенг маблағ йиғиб олинади.
* Такси ҳайдовчиси - Лондон шаҳридаги энг нуфузли касб эгаларидан бири ҳисобланади. Чунки бу ерда такси компанияларига ишга киришда олинадиган имтиҳондан ҳамма ҳайдовчилар ҳам ўтолмайди. Чунки лондонлик ҳайдовчилар шаҳар харитасини жуда яхши билиши, ҳар бир кўча, ресторан, меҳмонхона ва бошқа дам олиш марказларининг қаерда жойлашганини аниқ билишлари шарт. Шунинг учун ҳам Лондонда такси хизмати жаҳондаги энг қиммати ҳисобланади.
* Жанубий Кореянинг Сариқ денгизга туташ Чиндо уездига қарашли Чиндо ва Модо ороллари ўртасида бир йилда икки марта денгиз сувлари орқага чекиниб, узунлиги 2,8 километр, эни 40 метрлик йўлак ҳосил қилади. Бир соат давом этадиган илоҳий жараён вақтида маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар ноёб денгиз маҳсулотларидан териб олишади. Айтишларича, Ой, Қуёш ва Ернинг бир қаторда тизилиши денгизда кучли тўлқинларни пайдо қилади. Бу эса ғайритабиий оқимларнинг бир-биридан қочиш жараёнини юзага келтириб, икки орол ўртасида денгиз сув туби очилиб «қумкўприк» пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси.