Одобнома: Кутилмаган меҳмон
Устоз шогирдларидан бири кимнингдир муҳаббатига эришмоқчи бўлганини билибди.
-Севгини талаб қилма, унга бундай усулда эришолмайсан, - деди Устоз.
-Нега?
-Айтчи, уйингга таклиф этилмаган меҳмонлар бостириб келса, бақириб эшикни очишни талаб қилишса, роса безор қилишса, сен нима қиласан?
-Мен эшикни кучлироқ ёпаман.
-Сен ҳам ўзга юраклар эшигига бостириб кирма, унда улар ҳам сенинг олдингда яна-да кучлироқ ёпилади. Кутилган меҳмон бўлгин, қаршингда ҳар қандай қалб очилади. Ўзингда севгини топ, шунда ҳеч қандай қулф бардош беролмайди. Гулдан ўрнак ол, у асаларилар орқасидан қувламайди, уларни ўзига жалб қилади. Сенинг севгинг ошиғингни “учириб келтирадиган” гулшира бўлсин.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.