Ўғри корхона ишчиси бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қорақишлоқ МФЙ Қорақишлоқ қишлоғида яшовчи, хусусий корхона ишчиси, 21 ёшли фуқаро Қўшработ тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Унда шу йилнинг 27 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс “Қўралос” маҳалласида жойлашган иш жойидаги ётоқхонадан унга тегишли овоз кучайтиргич ва 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўшработ тумани Булоқбоши маҳалласи Янгиобод қишлоғида яшовчи, шу хусусий корхона ишчиси бўлган, 19 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланиб қулга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.