Океанда 118 кун: Эр-хотин қандай қилиб жон сақлади?

Улар ҳамиша денгизни яхши кўришган ва ҳаётини ўрганилмаган ерлар тадқиқотига бағишлаб, океанларда сузиб юришни орзу қилган эди. Кунларнинг бирида уларнинг орзуси рўёбга чиқди, лекин олдинда бошидан қандай саргузаштларни кечиришларини билмаган эди.

Морис ва Мэрилин Бэйли жуфтлиги яхта сотиб олиш ва унда яшаш мақсадида Англия жанубидаги Саутгемптон графлигида жойлашган ўзлари яшаб турган уйини сотишга келишиб олишди. Тайёрлаш ва қуриш ишлари 4 йил давом этган, узунлиги 9,4 метр бўлган яхтага “Ауралин” номи берилди.

Процесс строительства яхты. Источник фото: paradise.docastaway.com

1972 йил ёзининг бошида улар ўзлари орзу қилган кема сафарига жўнаб кетишди. Асосий мақсад Янги Зеландияга етиб бориш ва эҳтимол у ерда жойлашиб олиш эди.

Дастлаб ҳаммаси режадагидек эди. Улар Атлантика океанини кесиб ўтиб, Америка қитъасига етиб борди, Панама каналини сузиб ўтиб, Тинч океанига тушиб қолди. 1973 йилнинг март ойида Галапагос ороллари қирғоқларидан бирига тўхташ режалаштирилган эди, лекин бу режалар амалга ошмади. 1973 йил 4 март тонгида Галапагос оролларидан 500 километр узоқликда улкан кит (кашалот бўлган бўлиши ҳам мумкин) думи билан яхтага урди. Яхтада тешик ҳосил бўлиб, сув остига чўка бошлади.

Мэрилин на яхте. Источник фото: paradise.docastaway.com

Эр-хотин энг зарур нарсаларни дам бериб шишириладиган қутқарув солсимон кемачага кўчира бошлашди. Бироз сув, озиқ-овқат, компас ва кичик резина қайиғини олиб ўтказишга улгуришди. Кит ҳужумидан бир соат ўтгач, яхта сув остида қолди. Қутқарув солида улар ўзлари сақлаб қолган мулк билан океанда 4 ой давомида саёҳат қилишга тўғри келишини билмас эди.

Қутқариб қолинган сув ва егуликлар йигирма кунга етди.

Аввалига эр-хотин кемалар қатнови зонасида сузди, бирор бир кема кўринганда кийимларга ўт қўйиб, қўл силкитиб, бақириб уларни ёрдамга чақиришга ҳаракат қилишди, лекин еттита ўтиб кетган кемаларнинг ҳеч бири уларни пайқамади. Уларда сигнал ракеталари бор бўлиб, лекин улар ҳам ишдан чиққан эди.

Карта маршрута из Англии до места, где затонула яхта. Источник: paradise.docastaway.com

Шамоллар ва оқимлар уларни секин-аста кемалар қатнови йўлакларидан узоқлаштириб, Тинч океанининг энг чекка ва яшаш учун қулай бўлмаган қисмларига олиб борди. Улар уч кун давомида бир-бирини алмаштириб Галапагос ороллари томон эшкак эшишга ҳаракат қилишди, кейинчалик бурчак ўлчаш асбоби кўрсаткичлари улар бир жойнинг ўзида айланиб юрганини кўрсатди.

Шишириладиган солсимон кема узоқ муддат сузиб юриш учун мўлжалланмаганлиги сабабли уч ҳафта ўтгач, у яроқсизлана бошлади. Уларкечаю-кундуз унда тўпланган сувни чиқариб ташлаш учун навбатчилик қилишарди.

Бир ой ўтиб эр-хотин нажот умидини йўқотишди. Баданларида терининг резинага доимий ишқаланишидан яралар пайдо бўлди. Ажабланарлиси, баъзида табиат улар озиқ-овқатсиз қолмаслиги учун эҳтиёткорлик билан Морис ва Мэрилинга ғамхўрлик қилаётиб ҳайвонларни юбораётгандек туюларди.

Бир куни уларни оролларга олиб кетишига ишониб кемага тошбақаларни боғлаб қўйишга қарор қилишди, лекин тошбақалар солни турли томонга судрай бошлади.

Самодельные рыболовные крючки. Источник фото: paradise.docastaway.com

Улар тўғнағичдан қилинган илгак билан балиқ овлар, одамларга нисбатан бепарво муносабатда бўлган солга қўнган қўшларни осон ўлжага айлантирар эди. Шимолга қараб сузганиларида тез-тез ёмғир ёғиб, уларга керак бўлганидан кўпроқ сув берарди.

Шамоллар уларни шимоли-ғарбга олиб кетишини ҳисобга олган жуфтлик Панамага олиб борадиган оқимга тушиб қолганига амин эди. Эллигинчи куни айнан шундай бўлди, лекин яна йигирма кундан сўнг оқим йўналишини ўзгартириб, улар яна шимолга сурила бошлади.

Вазият кескинлашди. Солсимон кема путурдан кетиб қолди. Устига устак Морис шамоллаб қолганди ва улар билан қизиққан акулалар билан тез-тез учрашиб туришга тўғри келарди.

Тез-тез содир бўлган бўронлар ҳам аввалгидек озиқ-овқат топиш имкониятидан маҳрум қилди. Ушбу бўронлар пайтида балиқ овлаш воситаларининг бир қисми йўқолди.

Сузишнинг 118-куни эрталаб балиқ овлашга муваффақ  бўлишди ва Морис ухлашга кетди. Бироз вақт ўтгач, Мэрилин уни двигателнинг овозини эшитганини айтиб уйғотди. Улар 45 кун давомида битта ҳам кема кўрмаганди, шу сабаб Морис хотинида эшитиш галлюцинацияси бошлаган деб ўйлади.

Вот так плот выглядел со стороны. Это фото сделано моряками, которые впоследствии спасли пару. Источник фото: paradise.docastaway.com

Мэрилин адашмади. Бу балиқ овлаш кемаси эди! Уларнинг ҳайратига кема орқага бурилиб, уларга яқинлашди.

1973 йилнинг 30 июнида Морис ва Мэрилин Бэйли Жанубий Кореянинг Тенерифедан Пусанга қайтаётган балиқчилари томонидан қутқарилди.

Морис ва Мэрилиннинг ҳар бири 18 килограмм вазн йўқотди ва ҳолдан тойган эди. Иккаласи ҳам камқонликдан азият чекарди, аммо хом балиқ, тошбақа ва қушлар уларни цинга (милк касаллиги)ча чалинишига йўл бермади. Қийин шароитларга қарамай улар бардош берди.

Сразу после спасения. Источник фото: paradise.docastaway.com

Шундан сўнг агар улар қуруқликда ўтириб қолган деб ўйласангиз, адашасиз. Бир йил ўтгач улар Ауралин-II деб номлаган янги яхтада денгизга қайтишди. Морис ва Мэрилин деярли 30 йил давомида бахтли яшаб, саёҳат қилишди.

1974 йилда ўзининг “Тириқ қолмоқ” китобида Мэрилин бу саёҳат ҳақида шундай ёзди:

“Биз феъл-атворимизнинг яширин чуқурликларини ўргандик. Орамизда сир, ёлғизлик ва тақиқлар йўқ эди. Қандайдир ғалати тарзда одамлардан узоқда яшабтотувлик топдик. Биз цивилизация деб аталадиган тузоқлардан воз кечдик ва оддий тотарихий ҳаёт тарзига қайтдик.”

Морис и Мэрилин возле их новой второй яхты. Источник фото: paradise.docastaway.com

Ўз навбатида Морис эслади:

“Мэрилин мени омон қолишимга илҳомлантирди. Мендан фарқли ўлароқ, у умидсизликдан жирканарди. Агар қутқарувчи солда иккита эркак бўлганимизда эди, эҳтимол омон қолмаган бўлардик. Мэрилин эса менинг яшаш истагимни қўллаб қувватлади.”

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.