Олимлар инсониятни глобал исишдан қутқариш учун энг кучли ядро бомбасини портлатмоқчи

Режага кўра, ҳаммаси қуйидагича бўлиши керак: қуввати 81 гигатон бўлган ядровий бомба (инсоният яратган барча портловчи воситалардан 1620 баравар кучли) портлаши океанда 6-8 километр чуқурликда базальтни увалайди.

Натижада у барча CО₂ чиқитларини "ютиши" ва даҳшатли жазирамани бир неча юз йилларга суриши керак.
Лойиҳа 10 миллиард долларга тушади, бироқ назарий жиҳатдан у юзлаб триллион доллар зарарнинг олдини олиши ва аср охирига келиб, глобал исиш оқибатида ҳалок бўлиши мумкин бўлган 30 миллион одам ҳаётини сақлаб қолади.