Олий суд жиноятчиликда "етакчи"ларни қайд этди

Олий суд ахборот хизмати раҳбари ўтган йили якунланган суд ишлари бўйича статистик маълумотларни очиқлади. Йўналишлар кесимида берилаётган маълумотларда Самарқанд ҳеч бир йўналишда “ортда қолмаётган”и кўриниб турибди.

Жумладан, ўғрилик билан боғлиқ жиноятларда республикада бешинчи ўринда.

Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ энг кўп ишлар Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятида кўрилган.