Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди: Рўйхатнинг юқори учлигида Самарқанддан ҳам олийгоҳ бор

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди.

Миллий рейтингга кирган 92 та олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигига қуйидаги 4 та йўналишдаги 20 та индикатор асосида баҳо берилди.

– илмий тадқиқот фаолияти ва таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси;
– ўқув-методик ишлар фаолияти ва ўқитиш сифати;
– талабалар билими ва битирувчилар сифати;
– спортни ривожлантириш.

Миллий рейтингга кўра, энг юқори натижа қайд этган ОТМлар:

– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент молия институти;
– Самарқанд давлат университети;
– Навоий давлат кончилик институти.

Энг қуйи натижа қайд этган ОТМлар:

– Термиз муҳандислик технология институти;
– Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
– Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
– Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
– Қарши давлат университетининг педагогика институти.