Олийгоҳларда малака ошириш ўқув курси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий соҳага оид ходимларининг бугундан "Янги Ўзбекистон: ижтимоий-дунёвий давлатдан маърифатли жамият сари" мавзусидаги маънавий-маърифий йўналиш бўйича 32 соатлик малака ошириш ўқув курси бошланди.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ёшлар масалалари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича масъул ходимлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, тюторлар ҳамда талабалар турар жойларидаги тарбиячи-педагоглардан иборат ходимлар бугун масъул мутахассислар томонидан маъруза қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон Стратегияси" китоби. Маънавий тараққиётнинг мақсад вазифалари ва устувор йўналишлари” ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги маърузаларини тинглашди.