Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олти ойда 1 785 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган: шундан 74 нафари порахўрликка қўл урган

2022 йилнинг 6 ойи давомида Республика бўйича жами 1 429 та жиноят иши бўйича 1 785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман - шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 млрд. сўми ундирилган.