Олхўрининг 7 давоси

1.Олхўри меваси халқ табобатида иштаҳани очувчи восита сифатида қўлланилади. Шунинг учун ортиқча вазндан азият чекувчилар бу мевани меъёрида истеъмол қилганлари маъқул.

2.Олхўри барги майдалаб йирингли яралар устига қўйилса, яра тезроқ битишига ёрдам беради.

3.Бу мевадан тайёрланган компот енгил пешоб ҳайдовчи восита ҳисобланади. Таркибидаги калий моддаси эса туз ва ортиқча сувларни организмдан чиқариб юборади. Шунингдек, у камқонлик ва юрак-қон томири хасталикларидан азият чекувчилар учун кони фойда.

4.Олхўри қоқиси мевасига нисбатан кўпроқ каллория сақлайди. Шунинг учун қандли диабет ва ортиқча вазндан азият чекувчиларга тавсия этилмайди.

5.Бир неча дона олхўри дарахти баргларини 15 дақиқа давомида қайнатиб, оғиз чайилса, стоматит хасталигига даво бўлади.

6.Олхўри меваси қорин дам бўлиши ва қабзиятдан азият чекувчи кишиларга ҳам тавсия этилади.

7.Бу ажойиб мева нафақат табобат балки, косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Агар терингиз қуруқ бўлса ёғсиз қаймоқ билан, агар ёғли бўлса йогурт ёки қатиқ билан майдаланган олхўрини аралаштириб суртишни тавсия этадилар. Шунда юздаги кичик ажинлардан холи бўласиз.