Ўнгидан келган башоратлар
Коронавирус ҳақида 1981 йилда ёзилган эди
Сайёрамизда ҳалокатли коронавирус тарқалаётган бугунги кунда уни Хитойнинг Ухандаги махсус лабораториясидан «қочгани» ҳақидаги миш-мишлар бот-бот тилга олинмоқда. Хитой ҳукумати бу тахминни инкор этмоқда. Аммо юқумли вирус ҳақида америкалик ёзувчи Дин Кунце 1981 йилда ўзининг «Зулмат кўзи» асарида ёзгани кишида ҳайрат уйғотади.
Асарда аллақандай вирус «Ухан-400» рамзий номда Хитой лабораториясида оммавий қирғин қуроли сифатида яратилгани ёзилади. Орадан қирқ йил ўтса-да романда тасвирланган вазият ҳозирги кундаги фаолиятга бир томчи сувдай ўхшайди. Китоб сюжетига кўра ҳарбий лабораториядан аллақандай олим Хитойнинг дискка ёзилган энг хавфли биологик қуролини АҚШ махсус хизматига бериш учун Америка ҳукумати тарафига ўтади. Ушбу қурол ёрдамида Хитой аҳолиси Ер юзи бўйича алоҳида шаҳарларни ва давлатларни олдиндан бартараф этишни режалаштирганди. Коронавируснинг номи ва дунёга келиши фантаст-ёзувчи қайсидир маънода ҳақ бўлиб чиққанини кўрсатмоқда.
Толстойнинг ракета ва лазери
Рус ёзувчиси Алексей Толстой ўзининг «Аэлита» ва «Инженер Гериннинг Гиперболоиди» фантастик романларида ҳали одамзотнинг тушига ҳам кирмаган воқеаларни ёзади. Буни қарангки, бугунги кунга келиб, ушбу хаёлот маҳсуллари реал воқеликка айланди.
«Аэлита»да граф ёзувчилардан биринчи бўлиб «Марсга учишни тасвирлайди: китоб қаҳрамонлари Метислав Лос ва Александр Гусев ҳали 1923 йилда ўзлари ясаган ракетада, инсон худди шундай космик кемада космосга учишидан салкам 40 йил аввал фазога учишади. «Инженер Гариннинг гиперболоиди»да эса ёзувчи ХХ аср бошларида жанговар лазерь ҳақида ёзади. Ваҳоланки, ушбу соҳада ишланмалар фақат 1960 йилга келибгина пайдо бўла бошлаган эди. Ушбу қурол прототипларига ХХ аср охирига келиб техник ривожланган мамлакат армиялари эга бўлишди.
Шуниси ҳайратланарлики, ёзувчи хаёлоти маҳсулини бугунги кунга келиб биз ўз кўзимиз билан реал кўриб турибмиз.
Интернетни XIX асрда Марк Твен башорат қилган
Америка мумтоз адабиёти намояндаси Марк Твен 1898 йилда «Лондоннинг 1904 йилги Таймсидан» ҳикоясини ёзади. Унда ёзувчи аллақандай «телеэлектроскоп» деган қурилма ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон ушбу қурилма ёрдамида ер шарининг турли бурчакларига қўнғироқ қилади ва бунда телеэлектроскоп экрани орқали дунёнинг турли қисмларини ўз кўзи билан кузатиб туради. Аслида ёзувчи бугунги кунда дунёни ўргимчак тўридай эгаллаб олган интернет ахборот воситасини тасвирлаган эди.
«Мир новостей» (2020 й. 11-сон) дан Т.Мурод тайёрлади.