Ўқишга киролмаган абитуриентлар учун яна бир имконият

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

✅ 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари кесимида тасдиқланди.

➡️ Филиалнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 14-24 ноябрь кунлари;

➡️ Филиалнинг магистратурасига кириш имтиҳонлари 2020 йил 26-30 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:
2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:
✅бир кун муддатда республика олий таълим муассасаларига мазкур параметрлар тасдиқланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

✅икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалига етказади.