Ўқишни кўчириш бўйича муддатлар

Ўқишни кўчириш учун қачон ариза топширсам бўлади, деган саволлар ҳам жуда кўп берилади. Бугун шу ҳақида маълумот берамиз, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz.

 Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш қуйидаги 9 та босқичда амалга оширилади. Булар қуйидагилар:

 Кузги семестр бўйича

 1-босқич: 15 июнгача

Ҳудудлардаги қайсидир битта ОТМда ҳамда вазирликда фаолият юритадиган Ишчи гуруҳ ташкил этилади.

 2: 15 июлдан 5 августгача

Талабалардан аризалар қабул қилиш

 3: 5 августдан 30 августгача

Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

 4: 2 сентябрдан 10 сентябргача

Кўчириш (қайта тиклаш) масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

 5: 1 октябргача

Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.

 Баҳорги семестр бўйича

 6: 15 январдан 25 январгача

Талабалардан аризалар қабул қилиш

 7: 25 январдан 15 февралгача

Аризалар юзасидан қарор қабул қилинади ва фуқарога жавоб хати йўлланади.

 8: 15 февралдан 25 февралгача

Узрли сабаблар билан баҳорги семестрда кўчириш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда, ОТМ ректорининг буйруғи билан талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.

 9: 1 мартгача

Контрактдагилар тўловни ўз вақтида амалга оширганидан кейин талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилади.