Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига бағишланган тантанали тадбирни юқори савияда нишонлаш ва тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилиши муносабати билан бугун, 30 сентябрь куни соат 16:00 дан 20:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси билан туташган қисмигача;

- Бобур Мирзо кўчасининг Маҳмуд Кошғарий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида.