Оқсой қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди

Нуробод туманида Оқсой туризм қишлоғининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари С.Ниязов, туман ҳокими М.Бўронов, фаоллар, соҳа мутахассислари ҳамда қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда туризм соҳасига берилаётган эътибор, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туризм қишлоқлари орқали ҳудудлар иқтисодиёти ва жозибадорлигини ошириш имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда Оқсой қишлоғида 20 га яқин оилавий меҳмонхона уйлари фаолият юритмоқда. Қишлоқ ҳудудида кузатув камералари ўрнатилган, йўллар таъмирланган, автотураргоҳ майдони асфальтланган, ариқлар бетонлаштирилган ва туризм инфратузилмаси тўлиқ рақамлаштирилган.

“Оқсой” туризм қишлоғининг ташкил этилиши ҳудудда туризмни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни кенгайтириш ва маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.