Ўқувчилар қишки таътилни қандай ўтказади?

Қишки таътил кунлари ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, маданият масканлари, музей ва театрларга хавфсизликни таъминлаган ҳолда олиб борилишига, умумтаълим муассасаларида турли тўгараклар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

Дарҳақиқат, таътил кунларининг ҳар бир куни ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли, шу билан бирга, билимини бойитиш, соғломлаштириш, истеъдод ва қобилиятларини мустаҳкамлашда фойдали бўлган машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар билан ўтказилади. Жумладан, ҳар бир кунга ном берилиб, шу асосда тадбирлар ташкил этилади.

Қуйи синф ўқувчилари учун: 

1-кун. “Юртим жамоли” мавзусида расмлар танловини ўтказиш.

2-кун. “Янги йилим — яхши йилим”, “Қордай оппоқ орзуларим” мавзусида шеърхонлик кечасини ўтказиш.

3-кун. “Сен айт¬гин-чи, бу нима?”, “Сиз буни биласизми?” мавзусида викторина.

4-кун. “Кичкина деманг бизни” шио¬ри остида спорт мусобақалари.

5-кун. “Эртаклар — яхшиликка етаклар” номли саҳналаштирилган эртаклар намойиши.

6-кун. “Озод ва обод Ватан фарзандларимиз” мавзусида мусиқий кеча.

7-кун. “Соғ танда — соғлом ақл” мавзусида тиббиёт ходимлари билан учрашув.

8-кун. Табиат қўйнига саёҳат қилиб, қишки ўйинларни ўйнаш, қушларга ин қуриш, уларга шафқат кўрсатиш, музей ва театрларга бориш. 

9-кун. “Таътил таассуротлари”, “Қувонамиз оппоқ қор гупилла¬тиб ёқ-қанда” мавзуларида давра суҳбати ва шеърхонлик кечаларини ўтказиш.

 

Юқори синф ўқувчилари учун: 

1-кун. “Янги йилга янги қадам” мавзусида ижодий кеча. 

2-кун. “Китоб — бизнинг дўстимиз”, “Мен севган адиб” мавзуларида баҳс-мунозара.

3-кун. “Сиз тарихни биласизми?” мавзусида давра суҳбати.

4-кун. “Туманим ифтихорлари” мав¬зусида шаҳар, тумандаги меҳнат фахрий¬лари билан учрашув.

5-кун. “Маънавиятли ёшлар — юртимиз ифтихори” мавзусида театрлаштирилган бадиий кеча.

6-кун. “Етти ўлчаб бир кес” шиори остида маънавият куни.

7-кун. “Чекмасдан ёшлик гаштини сур” мавзусида тиббиёт ходимлари билан давра суҳбати.

8-кун. Ўқувчиларнинг хо¬ҳиш-истакларига қараб театр, музейлар ва мустақиллик йиллари барпо этилган иншоотлар бўйлаб саёҳат уюштириш.

9-кун. “Кумуш қиш таровати” мавзусида буклет, фотоальбом, деворий газеталар танловини ўтказиш белгиланган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.