Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

«Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилининг иккинчи чораги ўз якунига етмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади.

2020 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади.