Ортиқча вазнли кишиларда вакцинанинг фаол моддаси қон оқими орқали танага тарқалмай, ёғ қатламларида «ботиб» қолади

«Nature» журналида ёзилишича, ортиқча вазнли инсонларни коронавирусга қарши эмлаш самарадорлиги жуда кам бўлар экан.
Шунингдек, Нижний Новгород миллий тадқиқот университетининг биология ва биотиббиёт институти директори Мария Ведунованинг таъкидлашича, ортиқча вазнли одамларда сурункали иммунитет танқислиги сабабли турли касалликларга қарши эмлаш самарадорлиги тана вазни меъёрда бўлганларга қараганда паст бўлади.
Новосибирск давлат университети табиий фанлар факультетининг биотехнология ва вирусология лабораторияси мудири Сергей Нетесов ҳам ортиқча вазнли кишиларни эмлаш айрим сабабларга кўра, самарасиз бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Хусусан, касалликнинг оғир ўтиши қисман Д витамини етишмовчилигидан келиб чиқади. Вакцинанинг фаол моддаси қон оқими орқали бутун танага тарқалмай, ёғ қатламларида «ботиб» қолади, деб таъкидлайди С.Нетесов.
Хуллас, олимлар ўта семиз кишиларнинг коронавирусдан ўлим хавфи Россияда тўққиз марта ошиши мумкинлигини башорат қилмоқда.